бўлишининг маъноси йўқ. Балки олим бўлишининг маъноси илм сифатини бажаришдир. Аммо Оллоҳ ҳам эмас, ундан ўзга ҳам эмаслиги Оллоҳнинг сифатлари, зотининг ўзи эмас. Чунки ақл сифат мавсуфдан ўзга эканлигига қарор қилади. Демак, бу Унинг зотига қўшимча маънодир. Лекин у Оллоҳнинг сифати, чунки у бирор нарса ҳам эмас, зот ҳам эмас, муайян нарса ҳам эмас, балки у зот учун сифатдир. У Оллоҳнинг зоти бўлмаслиги билан бирга, Оллоҳдан бошқа нарса ҳам эмас, балки у Оллоҳ учун сифатдир. Аммо мўътазилаларнинг: агар ҳар бир сифат ўзи мустақил бўлса, илоҳлар кўпайиб кетади, - деган сўзига келсак, бундай сифат зот дейилса, шундай бўлиши шубҳасиз. Аммо у қадим зот учун сифат бўлса, зотнинг у билан сифатланиши зотларнинг кўпайишини тақозо этмайди, балки битта зотнинг сифатлари бир нечта бўлиши лозимлигини билдиради. Бу ваҳдониятга зид эмас ва илоҳлар бир нечта бўлишини тақозо этмайди. Бу билан аҳли сунна ақлий исбот қилдики, Оллоҳнинг сифтлари бор, у зот ҳам эмас, лекин зотдан ўзга ҳам эмас, чунки сифат сифатланаётган нарсадан бошқа ҳамда сифатланаётган нарсадан ажралмайди. Сўнг бу сифатлар азалий эканлигининг маъносини баён қилиб, айтдиларки: илм сифати - азалий сифат, маълумотлар бу сифатга боғланган пайтда очилади. Қудрат - азалий сифат, қодир бўлинган нарсаларга бу қудрат унга тааллуқли пайтда таъсир кўрсатади. Ҳаёт - азалий сифат, илмнинг тўғри бўлишини тақозо қилади. Қудрат - бу қувват. Эшитиш азалий сифат бўлиб, эшитилаётган нарсаларга тааллуқли. Кўриш азалий сифат бўлиб, кўринадиган нарсаларга тааллуқли. Бу сифатлар билан У хаёлот, ҳис, ёки ҳавоий-нафс орқали эмас, аниқ, тўла идрок этади. Ирода ва хоҳиш ҳаётга эга зотнинг сифатидан иборатдир. У қудратнинг нисбати бажариш ва бажармасликнинг ҳар бирига баробар бўлиши билан бирга, тақдир қилинган икки нарсанинг бирини хослашни тақозо этади. Калом азалий сифат бўлиб, у Қуръон номли назм билан ифодаланган. Оллоҳ Таоло сўз орқали гапирувчидир, бу унинг азалий сифати, у ҳарф ва овозлар жинсидан эмас. У жимлик ва сукутга зид сифатдир. Оллоҳ у билан гапирувчи, буюрувчи, қайтарувчи ва хабар берувчидир. Буюрадиган, қайтарадиган ва хабар берадиган ҳар бир шахс эса ўзидан бирор маъно топадида, сўнгра унга далолат қилади. Аҳли сунналар Оллоҳ Таолонинг азалий сифатлари борлигини исботлаганларидан сўнг бу сифатлар ҳақидаги ўз тушунчаларини шундай баён қилдилар. Лекин мўътазилалар Оллоҳнинг сифатлари ҳақидаги бу маъноларни рад этдилар. Улар Оллоҳнинг зотига қўшимча сифатлар бўлишини инкор этиб, айтдиларки: Оллоҳ қодир, олим, ҳар бир нарсани иҳота қилувчи. Оллоҳнинг зоти ва сифатларида ўзгариш бўлмайди. Чунки ўзгариш пайдо бўлган нарсалардаги сифатдир. Оллоҳ эса бундан покдир. Агар мавжуд бўлмаган нарса вужудга келса, ёки мавжуд бўлган нарса йўқ бўлса, Оллоҳнинг қудрати ва иродаси бу ишни бошқариб йўқ нарсани вужудга келтирса ва бор нарсани йўқ қилса, қандай қилиб илоҳий қудрат ҳодис (яъни вужудга келадиган)га тааллуқ топиб, уни вужудга келтиради? Нима учун бошқа вақтда эмас, айнан шу лаҳзада вужудга келтиради? Қудрат аввал бўлмаган бир ишни бажариши ундаги ўзгаришдир. Оллоҳда эса ўзгариш бўлмайди. Бу азалий, қадим бўлган
79-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|